«судьялар олий кенгаши» тегли мақолалар


Чироқчи тумани судьяси пора билан қўлга олинди
29 март 2024, 00:18

Чироқчи тумани судьяси пора билан қўлга олинди

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси пора олганликда гумонланиб ушланди. Бош прокурор Судьялар олий кенгашига уни жавобгарликка тортишга оид тақдимнома киритди. Судьянинг ваколати тўхтатилди.

Ўн икки нафар судьянинг иш жойи ўзгарди
12 декабр 2022, 11:13

Ўн икки нафар судьянинг иш жойи ўзгарди

Судьялар олий кенгашининг 10 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида Сурхондарё, Тошкент, Сирдарё, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган 12 нафар судьянинг иш жойи ўзгартирилди.

ЖИБ Бухоро шаҳар суди судьяси қасамёдини бузгани учун ишдан бўшатилди
15 сентябрь 2022, 09:28

ЖИБ Бухоро шаҳар суди судьяси қасамёдини бузгани учун ишдан бўшатилди

Судьялар олий кенгашининг қарори билан 5 нафар судьянинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Шу жумладан, ЖИБ Бухоро шаҳар суди судьяси С. Бадриддинов судьялик қасамёди ва Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани учун лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистонда судьяларнинг совғалар олиши тақиқланди
26 август 2022, 16:52 1

Ўзбекистонда судьяларнинг совғалар олиши тақиқланди

Судьялар олий кенгаши судьяларнинг совға олишини тартибга солувчи низомни тасдиқлади. Унга кўра, судьялар ва уларнинг оила аъзоларига текин хизматлар ёки мол-мулкдан бепул фойдаланиш, қимматбаҳо совғалар олиш тақиқланади. Низомда рухсат этилган совға миқдори ва жавобгарлик масаласи ҳам белгиланган.

Бухорода вилоят суди раиси ўринбосари «одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун» лавозимидан озод қилинди
30 март 2022, 15:51

Бухорода вилоят суди раиси ўринбосари «одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун» лавозимидан озод қилинди

Президент фармойиши билан Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси «одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун» лавозимидан озод қилиниб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяларининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

2021 йилда 19 нафар судья ишдан олинган, 220 нафари эса интизомий жазога тортилган
28 март 2022, 16:53

2021 йилда 19 нафар судья ишдан олинган, 220 нафари эса интизомий жазога тортилган

Судьялар олий кенгаши 2021 йилда 19 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилгани, яна 220 нафар судья камчиликларга йўл қўйгани учун интизомий жавобгарликка тортилганини маълум қилди. 2022 йилнинг биринчи чорагида эса, 22 нафар судья ишдан олинган, 80 нафарига интизомий чора қўлланилган.

Яна икки суд раиси лавозимидан озод этилди
22 феврал 2022, 10:40

Яна икки суд раиси лавозимидан озод этилди

Одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун ЖИБ Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов ҳамда Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмухамедов муддатидан аввал ишдан бўшатилди.

4 нафар судья ишдан бўшатилди, 10 нафарига интизомий чора кўрилди
21 феврал 2022, 10:16

4 нафар судья ишдан бўшатилди, 10 нафарига интизомий чора кўрилди

Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида туман судлари раислари ва судьялар ўз аризасига кўра ишдан олинди. Шунингдек, республика бўйлаб 10 нафар судьялар масъулиятсизлиги учун интизомий жазога тортилди.

Очиқ танловда 172 нафар судьянинг 40 фоизидан кўпроғи номуносиб деб топилди
18 март 2021, 16:12

Очиқ танловда 172 нафар судьянинг 40 фоизидан кўпроғи номуносиб деб топилди

Илк бор судьялик лавозимига тайинланиш учун ўтказилган очиқ танловда 172 нафар номзоддан 73 нафари судьялик лавозимига номуносиб деб топилди. Шунингдек, 2020 йилда 27 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди. Етти нафар судья эса коронавирус туфайли вафот этган.

Андижонда суд биноси олдида очлик эълон қилган блогер аёл бўйича муносабат билдирилди
19 январ 2021, 19:02

Андижонда суд биноси олдида очлик эълон қилган блогер аёл бўйича муносабат билдирилди

Андижонда блогер аёл ҚК собиқ раҳбарларига оид жиноий ишни тажрибасиз судья кўраётгани, унга киритилган илтимоснома ва аризалар рад этилгани учун судланувчилар ва ўзи очлик эълон қилишини айтди. «Ўзбекистонда ҳақиқатга эришиш учун оч қолиб, ўладиган бўлсам, шунга ҳам розиман», — деди у. Судьялар олий кенгаши унинг қарорини вазиятга сиёсий тус бериб, босим ўтказишга уриниш деб баҳолади.

Ғузор туманининг собиқ ҳокими судьяга босим ўтказгани учун ишдан кетганини рад этди
16 декабр 2020, 15:17

Ғузор туманининг собиқ ҳокими судьяга босим ўтказгани учун ишдан кетганини рад этди

Ғузор туманининг собиқ ҳокими Саъдулла Бобоқулов ва Қашқадарё ҳокимлиги ҳоким судьяга босим ўтказгани учун ишдан бўшатилганини рад этди. Саъдулла Бобоқулов судья можарога сабаб бўлган деҳқон бозори раисининг ўғли билан бирга ўқигани ва бир квартирада яшаганини айтди.

Судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади
10 декабр 2020, 17:24

Судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади

Судья лавозимига номзодлар эндиликда психологик тестлардан ўтиши лозим бўлади. Бундан ташқари ичкилик ва коррупцияга мойиллиги ҳам текширилиши кўзда тутилган.

Судьяларни лавозимга тайинлаш имтиҳонлари илк бор онлайн ёритилади
9 декабр 2020, 14:32 1

Судьяларни лавозимга тайинлаш имтиҳонлари илк бор онлайн ёритилади

2021 йил 1 февралдан судьяларни лавозимга тайинлашда имтиҳонлар онлайн тарзда ёритиб бориш йўлга қўйилади. Қолаверса, судьяларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга гувоҳ ёки гумонланувчи сифатида сўроқ қилиш учун чиқаришга тегишли малака ҳайъатлари рухсати билан йўл қўйилиши белгиланмоқда.

Судьялар олий кенгашига янги раҳбар тайинланди
10 август 2020, 18:28

Судьялар олий кенгашига янги раҳбар тайинланди

Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси этиб тайинлангани муносабати билан Олий суд раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг